22.04.2022 17:29
12300
Анчелотти Пересдан «Челси» футболчисини «Реал»га таклиф этишни сўради

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансфер ойнасида Мадрид клуби ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Marca хабарига кўра, италиялик мутахассис яқинда клуб президенти Флорентино Перес билан учрашувда ёзги трансфер ойнасида жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириши шартлигини билдирган. Анчелотти шу мақсадда «Челси» марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерни Мадридга таклиф этишни сўраган.

Қайд этилишича, Рюдигер таклиф этилгач, мураббий жамоадаги яна бир ҳимоячи Давид Алабани кўпроқ чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнатмоқчи.

Ёзда эркин агентга айланадиган Рюдигер «Челси» билан ҳали ҳам янги шартнома масаласида келишувга эриша олмаётгани боис, футболчининг агенти «Реал» билан музокарадан олдин талабларини бироз пасайтирган. 

Маълумот учун, германиялик 29 ёшли ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 28 учрашувда 3та гол, ЕЧЛда эса 9 баҳсда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар