21.04.2022 17:59
7340
«Раҳмат, «Энфилд» – Роналду «Ливерпуль» мухлисларига миннатдорчилик билдирди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ливерпуль» мухлисларига мурожаат билан чиқди.

АПЛ 30-тури доирасида «Энфилд»да ўтган «Ливерпуль» - «МЮ» (4:0) учрашувининг 7-дақиқасида ўйингоҳдаги мухлислар Роналдунинг яқинда туғилган ўғли вафоти муносабати билан ҳамдардлик тариқасида португалияликни олқишлар билан қўллаб-қувватлаган эди. 

«Бир дунё… Бир спорт тури… Катта бир оила… Раҳмат, «Энфилд». Мен ва менинг оилам бундай қўллаб-қувватлаш ва ҳамдардликни ҳеч қачон унутмаймиз», - дея ёзган Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

37 ёшли футболчи оиласидаги мусибат сабабли «Энфилд»даги учрашувни ўтказиб юборган эди.

Чоршанба куни «МЮ» машғулотларига қайтган Роналду 23 апрель, шанба куни «Арсенал»га қарши ўтадиган баҳсда майдонга тушиши кутилмоқда. «Манчестер Юнайтед» 33 ўйиндан кейин 54 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар