21.04.2022 02:53
8780
Теглар
Ла Лига. «Реал» Памплонада ғалаба қозонди, Бензема 2та пенальтидан фойдалана олмади

Испания чемпионатининг 33-турида пешқадам «Реал» Памплонада «Осасуна» устидан ғалаба қозонди. Мадридликлардан Алаба, Асенсио ва Васкес, мезбонлардан Будимир тўп киритди. 

Эътиборлиси, «қироллик клуби» сардори Карим Бензема 2та пенальтидан фойдалана олмади. Иккала зарбани ҳам дарвозабон Эррера қайтарди. 

«Реал» очколарини 78тага етказиб, чемпионлик сари яна бир қадам ташлади. Энди Мадрид клубига титул учун 4 очко етарли. «Осасуна» 44 очко билан 9-поғонада қолди. 

Ла Лига. 33-тур
Осасуна — Реал 1:3

20 апрель, «Эль Садар»
Голлар: Будимир (13) — Алаба (12), Асенсио (45), Васкес (90+6).
Фойдаланилмаган пенальтилар: Бензема (52, 59). 
Осасуна — Эррера, Видаль, Д.Гарсия, Эрнандес, Коте (Барха, 68), Манкайола, Авилья (Барберо, 86), Мартинес (Ойер, 68), Брашанац (Торрес, 80), Р.Гарсия (Санчес, 46), Будимир. 
Реал — Куртуа, Начо, Алаба (Карвахаль, 46), Милитао, Васкес, Камавинга (Иско, 73), Вальверде, Себальос (Кроос, 73), Родриго (Винисиус, 90), Асенсио, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Камавинга (5), Брашанац (44), Милитао (60), Начо (62).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар