21.04.2022 21:45
23589
Франция президенти Мбаппенинг қайси клубга ўтишини истаётгани маълум бўлди

Франция президенти Эммануэль Макрон Килиан Мбаппени Франция чемпионатида қолишини истамоқда.

«Афсуски, Килиан Мбаппенинг «Марсель»га ўтиши ҳаттоки вариант сифатида ҳам кўриб чиқилаётгани йўқ. Агар у бу клубга ўтишга розилик берса, трансфер амалга ошиши учун ҳаттоки курашган бўлардим. Бироқ у «Марсель»га ўтиш таклифимни жуда тез рад этган.

Мбаппенинг Франция чемпионатида қолиши учун курашиш керак. Килиан – ақлбовар қилмас ўйинчи», - дейди Франция президенти Quotidien билан суҳбатда.

Маълумот учун, Макрон «Марсель» клубининг мухлиси саналади. Франция президенти ЖЧ-2018дан буён Мбаппе билан доимий алоқада бўлиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Франциялик 22 ёшли форвард эркин агент сифатида «Реал» сафига ўтмоқчи.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар