21.04.2022 15:25
5715
Эрик тен Ҳаг - «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи

«Манчестер Юнайтед» нидерландиялик мутахассис Эрик тен Ҳаг янги мавсумдан клуб бош мураббийига айланишини расман эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, тен Ҳаг билан 2025 йилга қадар шартнома имзоланган бўлиб, келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.

Аввалроқ, «МЮ» 52 ёшли мутахассис учун унинг жамоаси «Аякс»га 2 миллион евро товон пули тўлаши хабар қилинган эди. У 2017 йилдан буён Амстердам жамоасини бошқараётганди.

Эрик тен Ҳагнинг «Аякс»даги ёрдамчиси Митчелл ван дер Гааг ҳам Манчестерга кўчиб ўтади. «МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник йил якунида ўз лавозимини тарк этиб, жамоада маслаҳатчи сифатида фаолият юритиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Юнайтед» АПЛ 33-туридан кейин 54 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар