20.04.2022 15:04
6667
Ральф Рангник: «Ёзда 10 нафар янги футболчи олиб келишимиз керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи вазифасини вақтинча бажараётган Ральф Рангник АПЛ доирасида «Ливерпул»дан учралган мағлубиятдан сўнг, ёзги трансферлар ойнасидаги режалар ҳақида гапирди. 

«АПЛда етакчилик қилаётган икки клуб — «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»га қарасак, улар нафақат яхши мураббийлар, балки жамоани қайта қуришга қодир бир қанча футболчилар олиб келишганини кўрамиз. 

Улар мураббийларидан қандай футболчи кераклигини, қандай ўйин услубини қурмоқчилигини сўрашган. Шундан сўнг, ҳар бир трансферлар ойнасида жамоани қуриш учун керакли ишларни амалга оширишган. 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, улар қилган иш жуда қийин эмас. Шунчаки «МЮ»га ҳам қайта қуриш керак. Баъзи футболчилар клубни тарк этиши керак, шартномалари якунланаётган футболчилар ҳам бор. Олти, етти, саккиз ва балки ўн нафар янги футболчи олиб келишимиз мумкин», — деди германиялик мутахассис. 

Аввалроқ, манчестерликлар бош мураббийлигини «Аякс» устози Эрик тен Ҳаг қўлга олиши хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар