20.04.2022 12:08
2959
Фернандеш: «Ливерпуль» чемпионликка курашяпти, «МЮ» эса ҳеч қандай титулга даъвогар эмас. Мухлислардан узр сўрайман»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 30-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (0:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Мухлислардан узр сўрайман. Мухлислар бундай ўйинимиз даражасига лойиқ эмас. Улар кўпроғига лойиқ.

Мухлисларнинг трибунада қолиб, бизни олқишлаши... Даражамизни оширишимиз керак. 

Барча ўйинчилар югуришади, ҳамма ҳаракат қилади. Ҳеч ким 100 фоиз кучини бермайди, деб ўйламайман.

«Ливерпуль» чемпионлик учун курашмоқда, биз эса ҳеч қандай совринга даъвогарлик қилмаяпмиз. Бу фарқ.

Ўзимизга қарашимиз ва нима нотўғри кетаётганини тушунишимиз керак. Ҳеч ким таслим бўлолмайди ва ҳаммаси тугади деб ўйламайди. Бизда курашадиган нарса бор», - дея Фернандешнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар