19.04.2022 18:36
7140
«Ливерпуль» мухлислари «МЮ» билан ўйинда Роналдуни қўллаб-қувватлашади

АПЛ 30-турининг қолдирилган ўйини доирасидаги «Ливерпуль» - «МЮ» учрашувида мерсисайдлик мухлислар ашаддий рақиб жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўллаб-қувватлашни режалаштирган. 

Daily Star хабарига кўра, бугун 19 апрель, сешанба оқшомида «Энфилд»да ўтадиган ўйинда «Ливерпуль» мухлислари «Юнайтед»нинг 7-рақамли футболчисини ўйиннинг 7-дақиқасида олқишлар билан қўллаб-қувватлаш ни мақсад қилишган. 

Аввалроқ, «МЮ» Роналдунинг янги туғилган эгизак фарзандларидан бири – ўғли вафот этгани муносабати билан футболчига ҳамдардлик билдириб, унинг «Ливерпуль»га қарши баҳсда майдонга тушмаслигини маълум қилганди.

Маълумот учун, Роналду ўтган турда «Норвич» билан ўйинда ҳет-трик қайд этиб, жамоасига ғалаба (3:2) келтирган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар