19.04.2022 04:15
9752
Теглар
Ла Лига. «Барселона» ўз уйида «Кадис»га ютқазиб қўйди

Испания чемпионатининг 32-турида «Барселона» кутилмаганда ўз уйида аутсайдерлардан бири «Кадис»га ютқазиб қўйди. Переснинг голи ўйинда ягона бўлиб қолди. 

Эътиборлиси, Каталония клуби ушбу рақибини икки мавсумдан бери енга олмаяпти (2 мағлубият, 2 дуранг).

«Барса» 60 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Реал»дан 15 очкога ортда. «Кадис» очколарини 31тага етказиб, 18-поғонадан 16-ўринга кўтарилди.

Ла Лига. 32-тур
Барселона — Кадис 0:1

18 апрель, «Камп Ноу»
Гол: Перес (48).
Барселона — тер Стеген, Дест (Мингеса, 90+4), Гарсия, Лангле (Траоре, 77), Альба, Френки де Йонг (Люк де Йонг, 77), Бускетс, Гави, Дембеле, Торрес, Депай (Обамеянг, 61).
Кадис — Ледесма, Парра (Акапо, 76), Эрнандес, Фали, Эспино, Хосе Мари (Феде, 64), Йонссон (Чуст, 77), Собрино (Арсамендия, 82), Фернандес, Санчес (Алехо, 64), Перес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (42), Эрнандес (61), Дест (70), Торрес (90+4), Альба (90+8).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар