18.04.2022 23:44
22301
Роналдунинг янги туғилган фарзандларидан бири вафот этди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги туғилган фарзандларидан бири вафот этганини маълум қилди.

«Чақалоғимиз оламдан ўтганини чуқур қайғу билан эълон қиламан. Бу — ота-оналар бошдан кечириши мумкин бўлган энг катта оғриқ. 

Фақат қизимизнинг туғилиши бизга умид ва бахт билан яшашга куч беради. Шифокор ва ҳамшираларга ғамхўрлик ва ёрдам учун миннатдорчилик билдирамиз. Болакай, сен бизнинг фариштамизсан. Биз сени доим яхши кўрамиз», — деб ёзади португалиялик футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар