16.04.2022 03:53
12478
Теглар
ОЧЛ. «Насаф» «Ал Файсали»га ютқазди, «Ас Садд» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур ўйинлари якунланди. 

Е гуруҳида «Насаф» (4) мезбон «Ал Файсали»га (7) минимал ҳисобда ютқазиб, пешқадамликни бой берди. 

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қатарнинг «Ас Садд» (4) клуби Иорданиянинг «Ал Виҳдат» (1) дарвозасига 5та гол урди. 

Олдинда яна 3та тур бор. Гуруҳ ғолиби 1/8 финалга йўл олади. Шунингдек, 5та гуруҳдаги 2-ўрин эгаларидан энг яхши 3таси ҳам плей-оффга чиқади.

ОЧЛ. 3-тур. 15 апрель. Саудия Арабистони

Насаф — Ал Файсали 0:1
Гол
: Тавареш (30). 
Насаф — Абдувоҳид Нематов, Алибек Давронов (Иван Соловьев, 80), Ҳусниддин Алиқулов, Шароф Муҳитдинов (Суҳроб Нуруллоев, 65), Дилшод Саитов, Ҳусайн Норчаев, Баҳром Абдураҳимов (Ойбек Бозоров, 46), Акмал Мозговой, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов, Семир Смайлагич.
Ал Файсали — Мустафо Малаэка, Муҳаммад Аламри (Али Шараҳли, 83), Ҳичам Фаик, Исмоил Лима, Мартин Бойл, Ҳусайн Салим, Аҳмад Асири (Ёсин Барнави, 20), Салиҳ Алқумайзи, Жулио Тавареш, Абдулраҳмон Аддосари (Холид Ал Каби, 73), Волид Алаҳмад
Огоҳлантиришлар: Ҳусайн Қосим (25), Марко Станоевич (52), Ҳусниддин Алиқулов (53), Мартин Бойл (77).

Ас Садд — Ал Виҳдат 5:2
Голлар:
Афиф (23, пенальти), Касорла (58), Айю (62), Табата (72), Ал Байяти (90+3) — Самир (42), Анас (44).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар