15.04.2022 22:26
24307
«Симуляция ишлатмоқчи эдим, қарасам ёнимда экансан». Эрматов ҳакамлик даврида учратган энг муғомбир футболчиларни айтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида фаолият юритаётган Равшан Эрматов Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри журналисти Игорь Рабинерга интервью бериб, жаҳон чемпионатлардаги ҳакамлик даврида учратган энг муғомбир футболчиларни айтди.

– Ҳакамлар муғомбир футболчиларни ёқтиришмайди. Бу борада сиз учратган энг ёқимсиз ўйинчи қайси? Неймар?

– Неймар ва Роббен. Арьен билан қизиқ воқеа бўлганди. ЖЧ-2014 доирасида Нидерландия – Коста-Рика учрашувини бошқаргандим. Ўйин олдидан нидерландияликлар ўйинини таҳлил қилиб, Роббеннинг кўп марта симуляция ишлатганига гувоҳ бўлдим. У буни жуда яхши уддалар, ҳакамлар унга алданишарди.

Ўйин олди тоннелда турганимизда унга қарата: «Арьен, аввалги ўйинларингни кузатдим, ҳар ўйинда камида икки мартадан симуляция ишлатдинг. Сен топ-ўйинчисан, ёшлар сендан ўрганишади, кел, бугун шундай қилма», дедим. 

Ўйин давомида эса уни диққат билан кузатдим, унга яқинроқ юришга интилдим. Биринчи бўлим якунига етгач, Роббен ёнимга келиб кулди: «Рэф! Бир неча маротаба муғомбирлик қилмоқчи эдим, қарасам ёнимда экансан!».

Ўша суҳбатимиздан фотосурат ҳам бор. Шу тариқа, ўйиннинг қолган қисмида у симуляция ишлатишга урингани ҳам йўқ», - дея эслади жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп марта (11та ўйин) ҳакамлик қилган ўзбекистонлик собиқ рефери.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар