14.04.2022 22:15
11607
«Жаҳондаги энг қийин жамоа «Барса» эмас, бу – «Реал». Вальдано Хавига жавоб қайтарди

«Реал» собиқ бош директори Хорхе Вальдано Хавининг «Барселона» жаҳоннинг ишлаш энг қийин бўлган жамоаси», дея билдирган фикрига қарши чиқди.

«Бу жамоа «Барса» эмас. Ҳар ўйинда фақат ғалаба қозониш шарт бўлган «Реал»ни жаҳоннинг ишлаш энг қийин бўлган клуби, деган бўлардим. 

«Реал» чемпионатда ғолиб бўлиши мумкин, аммо бу натижанинг ўзи жамоа учун етарли бўлмайди. «Реал» Чемпионлар лигасида ҳам ғалаба қозониб, кейинги йилдаёқ яна ўша натижани такрорлаши керак бўлади. Акс ҳолда бу муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади. Клубдан ҳар мавсум қатор совринлар кутилади», - дейди «Реал» собиқ бош директори.

Маълумот учун, «Реал» ЕЧЛ яримфиналида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушса, Ла Лигада 31 ўйиндан кейин 72 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги «Барса» ҳисобида 30 ўйиндан кейин 60 очко мавжуд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар