14.04.2022 18:34
1968
Ўзбекистон кубоги. «Андижон» «Сўғдиёна» билан дуранг қайд этди

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасидаги яна бир учрашув якунига етди.

«Андижон» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди. Миличнинг голига Шодмонов жавоб қайтарди – 1:1.

Шу тариқа, «Андижон» ва «Сўғдиёна» очколарини 4тага етказиб гуруҳда пешқадамлик қилишмоқда. Яна бир баҳс «Орол» - «Янгиер» ўртасида ўтади.

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
АНДИЖОН – СЎҒДИЁНА – 1:1

Ҳакам: Рустам Лутфуллин
Голлар: Богдан Милич 15 – Беҳруз Шодмонов 77
«Андижон»: 46.Хуршид Ходжаев, 3.Азамат Исроилов (10.Илҳом Абдуғаниев, 69), 5.Абдувоҳид Ғуломов, 9.Богдан Милич, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 20.Горон Милойко, 21.Илдар Маматказин, 22.Шаҳбоз Эркинов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 66.Илҳом Алижонов.
«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Диан Талхатов, 4.Элёр Орифов, 8.Марат Бикмаев, 9.Бобурбек Фарҳодов, 12.Ҳислат Ҳалилов, 16.Артём Филипосян, 23.Беҳруз Шодмонов, 33.Дониёр Абдуманнопов, 44.Юре Обшивац.
Ноаниқ пенальти: Шоҳруз Норхонов, 58.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар