14.04.2022 15:36
2579
«Лион» яримҳимоячисига АПЛнинг 2та клубидан таклиф бор

«Лион» футболчиси Лукас Пакета фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. 

«The Chronicle» нашрининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига «Арсенал» ва «Ньюкасл» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Француз клуби эса бразилиялик яримҳимоячини 58 млн фунт-стерлингга баҳоламоқда. 

Лукаснинг лионликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мзлжалланган. 

Маълумот учун, Пакета жорий мавсум клуб таркибидаги барча мусобақаларда 37та учрашувд иштирок этиб, 9та гол ва 6та ассист амалга оширишга эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар