13.04.2022 07:51
9776
Теглар
«Реал» «Челси»нинг камбэк қилишига тайёр эди» — Қаҳрамон Асланов ўйинга қайта олган Мадрид клуби ҳақида

Tribuna.uz журналисти Қаҳрамон Асланов ЕЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Реал» — «Челси» (2:3, 3:1) баҳсидан сўнг яримфиналга йўл олган Мадрид клуби ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

«Реал»нинг кучи нимада, деб ўйлаб кўришга уриндим.

Бир одат бор футболда. Ҳет-трик қилган футболчи тўпни эсдаликка олиб кетади, жамоадошлари эса тўпга ўз имзосини қўйиб беради. «Челси»га қарши Лондондаги ўйинда ҳет-трик қилган Карим Бензема анъанадан воз кечган ва ҳали мақсадга эришилмаганини айтганди. Шундай бўлди ҳам, жавоб ўйини осон бўлмади ва Бенземанинг бошқа голи яримфинал йўлланмасини олиб берди.

Ҳозирги «Реал»нинг муаммоси кўп. Ўйин борасида жуда кўп жамоаларга ютқазар, балки. Аммо қайсидир маънода бу устунлик ҳам беради — «Реал» ҳам, Бензема ҳам идеал эмасликларини билишади. Бу эса ҳар қандай бурилишга тайёр туришга, ҳар қандай ҳолатда курашни ташлаб юбормасликка мажбур қилади.

«Реал» ўзига ишониб, ҳаммаси ҳал қилиб бўлгандек тасаввурда қолиши мумкин эди. Ундай бўлмади, «Челси» аввал ҳисобни 3:0га етказган бўлса-да, бу лондонликларнинг зўр ўйнагани туфайли. Агар «Реал» ўйинчилари рақибни менсимай, ҳаммаси ҳал бўлгандек майдонга тушиб, 3та гол ўтказганларида, ўйинга қайта олмасдилар. «ПСЖ»ни эсланг, ҳатто 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўзига ортиқча баҳо берган, натижада «Реал» бурилиш қилганида, довдираб, сочилиб кетганди.

«Реал» эса «Челси»нинг камбэк қилишига ҳам тайёр эди. «Челси»дан ҳам яхшироқ тайёр эди ҳатто...»

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар