12.04.2022 13:16
2083
«Навбаҳор» «Динамо»ни қабул қилади, «Нефтчи» «Қизилқум»га қарши. Ўзбекистон кубоги 2-тури анонси

Бугун, 12 апрелдан Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-тур учрашувларига старт берилади. Келаётган 4 кун давомида тур доирасидаги 12та учрашув ўтказилади. Қуйида ўйинлар анонси билан таништирамиз.

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-тури Намангандаги ўйин билан старт олади. «А» гуруҳининг ўтган турида Олмалиқда «Қизилқум»ни мағлуб этган Самвел Бабаян шогирдлари, «Нефтчи»га мағлуб бўлган «Динамо»ни қабул қилишади.

Самарқанд ва Наманган клублари ҳозирга қадар чемпионат доирасида 48 марта ўзаро тўқнаш келиб, 13 учрашувда «арслонлар», 26 баҳсда эса «лочинлар» устун келган, 9 ўйинда эса томонлар муроса йўлини танлаган. Тўплар нисбати ҳам наманганликлар фойдасига – 85:43.

«Динамо» ва «Навбаҳор» ўртасидаги ўзаро ўйинларда кўҳна шаҳарликлар 48 очкога, водийликлар эса 87 очкога эга чиққан. «Динамо» ҳозирга қадар Наманганда 24 марта меҳмон бўлиб, ғалаба қозона олмаган – 18 мағлубият ва 6та дуранг. 

Жамоалар сўнгги марта 2019 йилги Суперлигада ўзаро тўқнаш келиб, Самарқандда 2:2, Наманганда эса 1:0 ҳисобида мезбонлар зафар қучган. «Динамо» бу сафар Намангандаги нохуш анъанага чек қўядими ёки «Навбаҳор» узоқ йиллик анъанасини давом эттирадими, соат 18:00да бошланадиган баҳсда кўрамиз.

Куннинг иккинчи ўйинида «Локомотив» Тошкентда Про лига вакили «Зомин»ни қабул қилади. Қолган 10та учрашув 13-14-15 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
12 апрель, сешанба
НАВБАҲОР – ДИНАМО

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Шоҳрух Саид

ЛОКОМОТИВ – ЗОМИН
Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Раҳимбек Каримов
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

13 апрель, чоршанба
ХОРАЗМ – ОКМК

Ҳакамлар: Достонбек Раҳмонов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ерлан Нуржанов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов

МАШЪАЛ – ҒИЖДУВОН
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Равшан Абдивоҳидов
Назоратчи: Исхак Ибрагимов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

НЕФТЧИ – ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Расулжон Фозилов, Максим Нехочин, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Арслон Хотамов
Комиссар: Бекзод Арипов

14 апрель, пайшанба
АНДИЖОН – СЎҒДИЁНА

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, Темур Тўхтасинов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шоҳрух Саид

ОРОЛ – ЯНГИЕР
Ҳакамлар: Шухрат Ражабов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Ерлан Нуржанов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов

ОЛИМПИК – ТУРОН
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Илья Ильин
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

БУХОРО – МЕТАЛЛУРГ
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Найим Қосимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

15 апрель, жума
ҚЎҚОН-1912 – ДЎСТЛИК ОЛТИАРИҚ
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Ҳусниддин Ўралов, Ҳусан Худойбердиев, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Бекзод Арипов

ШЎРТАН – АНДИЖОН II
Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Дилшод Жуманиёзов, Жалғасбай Сарсенов, Фирдавс Норсафаров
Назоратчи: Андрей Снетков
Комиссар: Ойбек Юнусов

БУНЁДКОР – СУРХОН
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Ришат Нугманов, Далер Тиллоев, Элёр Турсунов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Алишер Файзиев.


Ўзбекистон кубоги 2-тур ўйинлари вақти ва ТВ-трансляция:

Ўзбекистон кубоги 2-тур дисквалификациялари:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар