Россия клублари ва миллий жамоасининг ФИФА ва УЕФА томонидан халқаро турнирлардан четлатилганидан сўнг Валерий Карпин мураббийлигидаги жамоанинг дастлабки ўртоқлик ўйини кимга қарши ўтказилиши маълум бўлди.
«Спорт-Экспресс» нашрининг Эрон футбол федерациясидаги манбасига асосланиб хабар беришича, Россия миллий жамоаси 2 июнь куни Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу учрашувнинг қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум. Шунингдек, бу халқаро ўртоқлик баҳсининг ташкил этилишига ФИФАнинг рухсат бериш ёки бермаслиги ҳам маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Эрон миллий жамоаси мезбон Қатардан ташқари, ЖЧ-2022га йўлланма олган Осиёнинг дастлабки жамоаси бўлганди. Россия миллий жамоаси эса Украинадаги воқеалар сабабли УЕФА ва ФИФА томонидан халқаро турнирлардан четлатилгач, Польшага қарши ЖЧ-2022 плей-офф ўтиш баҳсида қатнашмаслиги ойдинлашди.