11.04.2022 21:36
9531
Бундеслигада бош ҳакам футболчи рўзасини очиши учун ўйинни тўхтатди

Германия Бундеслигаси 29-тури доирасидаги «Лейпциг» – «Ҳоффенҳайм» ўйинида қизиқ ҳолат юз берди.

Учрашув давом этаётган бир паллада ифторлик вақти киргани учун бош ҳакам Бастиан Данкерт ўйинни тўхтатди ва мезбонлар сафида рўза тутган ҳимоячи Муҳаммад Симаканга оғиз очиш имкониятини яратди. «Лейпциг» ўйинчиси ифторликда сув ва ширинлик билан оғиз очар пайтда, майдондаги барча футболчилар хотиржамлик билан ўйин давом этишини кутишди.

Қайд этилишича, «Лейпциг» бош мураббийи Тедеско ўйин куни ҳам футболчиларнинг рўза тутишига қаршилик қилмаган. Франциялик 21 ёшли футболчи рўза тутганига қарамай, тўлиқ 90 дақиқа тўп суриб, жамоаси йирик ғалабага эришган баҳсда ўйиннинг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. 

Аввалроқ, ЕЧЛ 1/4 финал биринчи ўйини доирасидаги «Челси» - «Реал» (1:3) ўйинида мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема учрашувдан олдин оғиз очгани ҳақида айтилганди. У шу куни ҳет-трикка эришиб Мадрид клуби ғалабасини таъминлаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар