10.04.2022 12:03
1990
Рюдигер янги шартнома учун 20 млн евро бонус талаб қилмоқда

«Челси» ҳимоячиси Антонио Рюдигер янги шартнома бўйича қандай молиявий талаблар қўяётгани маълум. 

Инсайдер Николо Скиранинг маълумот беришича, германиялик ҳимоячи 4 йиллик шартнома, йилига 12,5 млн евро маош ва битимга имзо чекканлиги учун 20 млн евро бонус беришларини истамоқда. 

Айни пайтда, 29 ёшли ҳимоячининг хизматларига «Реал», «Бавария», «ПСЖ» ва «Ювентус»дан таклиф бор. Шунингдек, Антонионинг амалдаги клуби «Челси» ҳам у билан янги шартнома имзолашдан умид узмаган. 

Маълумот учун, Рюдигер жорий мавсум барча мусобақаларда 45та учрашувда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар