10.04.2022 13:21
2289
Теглар
Неймар мавсумдаги илк ҳэт-триги ҳақида гапирди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Лига 1 доирасида «Клермон» устидан қозонилган ғалаба (6:1) ҳақида гапирди. 

«Мавсумдаги биринчи ҳэт-тригимни амалга оширганимдан жуда ҳам хурсандман. Ғалабалар бизни янада кучлироқ қилади. Ҳар бир учрашувда жамоа ичидаги бир-бирини тушуниш янада яққол кўриниб боради. 

Шунингдек, барча футболчилар ўзларининг энг юқори спорт формаларига чиқиб олган. Ақлли футболчилар билан бирга ҳаракат қилиш осонроқ. Лео ва Килиан — ўта кучли футболчилар, икки даҳо деб ҳам таъриф беришим мумкин», — деди бразилиялик футболчи. 

Маълумот учун, «Клермон»га қарши баҳсдаги ғалаба орқали парижликлар ҳисобидаги очколар 71тага етди ва энг яқин таъқибчи «Ренн» билан орадаги фарқ 15 очкони ташкид қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар