10.04.2022 08:36
17186
Месси Франция чемпионатида рекорд ўрнатди

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси Лига 1 31-туридан ўрин олган «Клермон»га (6:1) қарши баҳсда 3та голга ассистентлик қилди. 

Opta'нинг маълумотига кўра, 34 ёшли аргентиналик Франция чемпионатида бир мавсумнинг икки ўйинида 3тадан ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган илк футболчига айланди. Ушбу статистика 2006 йилдан бери юритилади.

Месси бунгача 15-турда «Сент-Этьен» (3:1) билан ўйинда ҳам 3та голли узатмани амалга оширганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар