10.04.2022 11:43
1526
Конте: «Тоттенҳэм» ЕЧЛ йўлланмаси учун курашишга лойиқлигини исботлаяпти»

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 32-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Астон Вилла» билан меҳмонда ўйнаш қанчалик қийинлигини биламиз, аммо мухлисларимиз бизни ўйин бошидан охиригача олдинга чорлашди. 

Футболчиларимизнинг ўсишига ёрдам бериш, мухлислар ўз жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилишлари учун ҳаракат қиляпмиз. Ва бугун у амалга ошди. 

Хурсандмиз, лекин осон ўйин бўлмади. Биринчи бўлимда «Вилла» кучли прессинг қилганида, чидамлилик кўрсатдик. Комбинация ўйнаб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик ва гол урдик. 

Агар топ жамоа бўлишни истасак, сабрли бўлиш муҳим. Ҳар бир ўйинда рақибингиз муаммо туғдирадиган пайтлар бўлади ва бунда кучингиз бўлмаса, ҳеч қачон ғалаба қозона олмайсиз. Биз бу жиҳат устида ишлаяпмиз ва футболчилар менга ўсишаётганини кўрсатишмоқчи. 

7та ўйин қолганида Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттиришга лойиқ эканимизни исботлаяпмиз. Клубимиз 5, 6 ёки 7-ўринлар учун курашишдан кўра кўпроғига ҳақли», — дея италиялик мураббийнинг сўзларини келтиради ВВС.

Маълумот учун, Лондон клуби 57 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар