10.04.2022 11:20
4286
Теглар
Хави: «Каземирога ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман: Бускетс — катта фарқ билан дунёнинг энг яхши таянч яримҳимоячиси»

«Барселона» бош мураббийи Хави яримҳимоячи Серхио Бускетснинг ўйинига юқори баҳо берди.

«Каземирога ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман: Бускетс — катта фарқ билан дунёнинг энг яхши таянч яримҳимоячиси.

У нима қилса ҳам, буни ўзгача даражада бажаради, лекин барибир энг кўп танқид қилинади. Бускетснинг ишини ҳеч ким бажара олмайди.

Серхиода ҳали етарлича куч бор. У тўп билан ажойиб ишлайди ва ҳимояланишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Унга ўринбосар топиш қийин бўлади. Бизда бу позицияда ўйнай оладиган Френки де Йонг ва Нико бор, аммо Бускетс — тизим ўйинчиси», — дея Хавининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар