10.04.2022 15:56
3494
Гвардиола: «Ливерпуль»да 5та кучли ҳужумчи бор, бизда эса бирорта йўқ»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ливерпуль»га қарши беллашув олдидан рақибнинг кучли томони ҳақида гапирди. 

«Албатта, ҳозир ҳаммаси бошқача, олдиндаги 7та ўйиндан аввал «Ливерпуль»дан 1 очко олдиндамиз. Ғалабалар кам бўлади, лекин улар катта аҳамият касб этади. Сиз билган нарсани биз ҳам биламиз: бу — энг муҳим ўйин. Шунинг учун, ушбу беллашув кейингиларига таъсир кўрсатиши мумкинлигини инкор этмайман. Тайёргарлик эса бутунлай бошқача тарзда ўтказилди, чунки дунёнинг ҳеч бир жамоаси қила олмайдиган ишни уддалайдиган клубга қарши ўйнаймиз. 

Уларнинг ҳужумида бизга муаммо туғдириши мумкин бўлган қанча футболчи бор: супер трио ва улардан ташқари Жота ва Диас. Бундан ташқари, «Ливерпуль»га гол керак бўлганида доим ёрдамга келувчи Дивок Ориги ҳам бор. Бизда эса бирорта соф ҳужумчи йўқ. Шундай бўлса ҳам, кўп гол уряпмиз, кам ўтказиб юборяпмиз. Шундай кайфиятда давом этишга ҳаракат қиламиз», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 32-турининг марказий беллашуви — «Манчестер Сити» — «Ливерпуль», бугун Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар