10.04.2022 16:51
1978
Гвардиола: «Дунёдаги ҳар бир инсон бизни тан олиши учун ЕЧЛни ютишимиз шарт»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубнинг Чемпионлар Лигасидаги натижалари ҳақида гапирди. 

«Дунёдаги ҳар бир инсон бизни тан олиши учун Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритишимиз шарт. Бу амалга ошадими? Билмайман. 

Бугунгача амалга оширган ишларимиз мени хурсанд қилади. Биринчидан, бу ўзимиз учун қизиқарли бўлди. Жуда-жуда кўп яхши натижаларга эришдик. Менинг фикрим шундай, қолганлар буни етарли эмас деб ҳисоблаши мени қизиқтирмайди. 

Ўйлашимча, биз кўпроқ мақтов эшитяпмиз. Баъзида бахтли бўлиш учун ўзингизни хурсанд деб билишингиз етади. Ич-ичингиздан барчасини тўғри бажарганингизга ишониш сизни бахтли қила олади. Нима қилган бўлсак, нима қилаётган бўлсак — барчаси тўғри. 

Жуда кўп марта лигада доминантлик қилдик. Ишонаманки, сиз ҳам фикримга қўшиласиз. 5 мавсум бу жуда узоқ муддат. Ушбу мавсумда ҳам олдингилари каби барча совринлар учун кураш олиб бордик, бу — ажойиб ҳолат», — деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 апрель, Тошкент вақти билан 20:30да «шаҳарликлар» АПЛ 32-тури доирасида «Ливерпуль» билан ўз уйида баҳс олиб боради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар