09.04.2022 14:21
1794
«Ювентус» ёзги трансферлар ойнасида 3та позицияга футболчи харид қилмоқчи

«Ювентус»нинг ёзги трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсадлари маълум. 

«Goal.com» нашрининг хабар беришича, туринликлар олдиндаги трансферлар бозори вақтида кучли яримҳимоячи, чап қанот ҳимоячиси ва Пауло Дибала ўрнини боса оладиган ҳужумчи харидини режа қилмоқда. 

Манбага кўра, клуб дарвозабон Маттиа Перин ва Хуан Куадрадо билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришган. Шунингдек, ҳимоячи Маттиа Де Шильо ҳам янги битимга қўл қўйиш арафасида. 

Маълумот учун, «кекса сеньора» айни вақтда А Серия турнир жадвалида 59 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар