09.04.2022 22:02
3604
«Мезбонлар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди». Войнески «Ат-Таъвун»га қарши ўйин ва «Пахтакор»нинг тайёргарлиги ҳақида

ОЧЛ 2-тури доирасидаги «Ат-Таъвун» - «Пахтакор» учрашувидан аввал тошкентликлар бош мураббийи Славче Войнески ва яримҳимоячи Икром Алибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ат-Таъвун» мезбон жамоа. Улар янги мураббий билан бошқача ўйнашни бошлашди. Рақиб ҳурматга сазовор жамоа. Улар мухлислари қаршисида яхши ўйнаб, ғалаба қозонишди. Биз иккинчи баҳсда вазиятни ўнглаб, зафар қучишга интиламиз.

«Сепахан»нинг стандартларда яхши ўйнашини билардик. Футболда баъзан шундай бўлади. Кичик хато ёки ҳолат ўйинни ўзгартириб юборади. Камчиликларни кўриб чиқиб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Жамоа ўйинини доим таҳлил қиламиз, бунга эътибор қаратамиз. Ўтган ўйиннинг ўзида ёмон ўйнамадик, аммо хатоларга ўзимиз йўл қўйдик.

Таркибимизда йўқотишлар мавжуд эмас. Барча эртанги беллашувда иштирок этишга тайёр», - дейди «Пахтакор» устози.

«Биз эртага ўзимизни кўрсатиб, ютиш учун боримизни берамиз. Рақибимизни ҳурмат қиламиз, яхши жамоа деб айта оламан. Ўз ўйинимизни намойиш қилсак, вазиятни яхшилай оламиз. Мезбон жамоа билан ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман», - дея Икром Алибоевнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Ат-Таавун» - «Пахтакор» ўртасидаги ўйин эртага, 10 апрель якшанбадан душанбага ўтар кечаси тунги соат 01:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар