Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи ўйинлари бошланди.
Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» Саудия Арабистонида ўтаётган марказлашган турнирни Эроннинг «Сепахон» жамоасига қарши баҳс билан бошлади. Беллашувда форслар иродали ғалабага эришди.
Биринчи бўлимда Драган Черан чиройли комбинациядан сўнг ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Шаҳриёр Муғанлу дубль қайд этди, Саид Ҳусайни жамоасининг 3-голини урди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида мезбон «Ат Таъвун» Қатарнинг «Ад Дуҳайл»и билан рўбарў келади.
ОЧЛ. D гуруҳи. 1-тур
Пахтакор — Сепахон 1:3
7 апрель, «Кинг Салмон Спорт Сити Стэдиум»
Голлар: Драган Черан (28) — Шаҳриёр Муғанлу (49, 55), Саид Ҳусайни (70).
Пахтакор — Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Александр Ларин, Камен Хажиев, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков (Диёр Холматов, 87), Сардор Собирхўжаев, Икром Алибоев (Сардор Рашидов, 65), Азиз Турғунбоев (Миржаҳон Мираҳмадов, 76), Ҳожимат Эркинов, Драган Черан.
Сепахон — Рашид Мазаҳери, Муҳаммад Нажод, Даниал Исмоилифар, Омид Нурафкон, Гиорги Гвелесиани, Саид Ҳусайни (Ризо Мирзойи, 90+1), Фаршад Аҳмадзода (Али Жалолиддин, 87), Муҳаммад Карими, Суруш Рафейи (Масъуд Рики, 76), Сажад Шаҳбоззода (Милад Жаҳони, 87), Шаҳриёр Муғанлу.
Огоҳлантиришлар: Муғанлу (25), Рафейи (33), Карими (34), Хажиев (64).