07.04.2022 11:57
8788
Теглар
Мбаппе 2024 йилги Олимпиада сабабли «ПСЖ» билан шартномани узайтириши мумкин

Ёзда эркин агентга айланадиган ҳужумчи Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Sky Sports хабарига кўра, «Реал» томонидан бўлаётган қизиқишга қарамай, франциялик футболчи парижликлар сафида ўйнашда давом этади. У ҳали ўз ишини тўлиқ бажармаганини ва клубда етарлича катта из қолдирмаганини ҳис қилмоқда.

Шунингдек, Мбаппенинг қарорига 2024 йилги Олимпиада Парижда ўтказилиши ва ушбу турнирда Франция миллий жамоаси билан олтин медални қўлга киритиш истаги таъсир қилган бўлиши мумкин. Бу вақт ичида ҳужумчида «ПСЖ» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун яна иккита имконият бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар