07.04.2022 20:36
4454
Дембеле «Челси» таклифини рад этди

«Барселона» клуби ҳужумкор яримҳимоячиси Усмон Дембеле ёзги трансфер ойнасида Лондон клубига кўчиб ўтишни истамади.

Журналист Хавьер Матальянас хабарига кўра, франциялик вингер «Челси»дан тушган таклифни рад этган. Лондонликлар ёзда эркин агентга айланадиган Дембелега Каталониядагидан кўпроқ маош таклиф қилган, аммо Усмон агентлари орқали келишувни қабул қилмаган.

Қайд этилишича, Дембеленинг «Барселона»да қолиш эҳтимоли ҳали ҳам мавжуд.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Ла Лигадаги 13 ўйинда 10та ассист ва битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар