Расман: Рональд Куманнинг келгуси иш жойи маълум
«Барселона» собиқ бош мураббийи Рональд Куманнинг келгуси иш жойи маълум.
Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси расмий сайти маълумотига кўра, 59 ёшли мутахассис 2023 йилнинг 1 январидан Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийлигини ўз қўлига олади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2026 йилгача тузилади.
«Оловранглилар» ҳозирги бош мураббийи Луи ван Галнинг амалдаги шартномаси жорий йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган ва Қатардаги Жаҳон чемпионатида жамоани бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Куман 2018 — 2020 йиллар мобайнида ҳам Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар