06.04.2022 21:32
6057
Теглар
«ОЧЛда осон ўйинлар бўлмайди». Войнески «Сепахон»га қарши ўйин олдидан

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасидаги «Пахтакор» ҳамда Эроннинг «Сепахон» жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида тошкентликлар бош мураббийи Славче Войнески ва ҳимоячи Алексей Ларин иштирок этди.

«Эртага бизни муҳим ва аҳамияти юқори ўйин кутмоқда. Рақибимиз кучли, уларни ўрганишга уриндик. Учрашувда ўз ўйинимизни намойиш этиб, ғалаба қозонишга интиламиз.

Ҳар бир жамоада мусобақа бошланишидан аввал имконниятлар тенг бўлади. Мураббийлар ўзлари ўйлаган ғояларни амалга оширишга интилишади. Енгил ўйинлар бўлмайди, чунки бу турнирда юқори савияли жамоалар жамланган. Биз ҳар бир беллашувга эътиборимизни қаратамиз. Жамоалар имкониятини бир хил баҳолайман», - деди Войнески.

«Биз Чемпионлар лигасида янги мавсумни бошлаяпмиз. Эрон клублари кучли жамоалар. Биз эртага ғалаба учун курашамиз», - деди «Пахтакор» ҳимоячиси Алексей Ларин.

Маълумот учун, «Пахтакор» - «Сепахон» ўйини 7 апрель, пайшанба куни соат 22:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар