Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрида «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида мақола эълон қилинди. Унда футболчининг ўзи Рим клубидаги ҳолати, «Ростов»даги дўстлари билан алоқалари ҳақида гапириб ўтди.
«Рус тили бўйича тажриба оширишим учун Римда ҳам имконият етарли. Мана мисол учун, Қирғизистон билан ўйинга агентим Қаххор Мўминов келди. Римда ҳам мен билан рус тилида гаплашувчилар етарли. Мисол учун, Генрих Мхитарян билан кўп суҳбатлашамиз. Қолганлардан ҳам кўра у билан анча яқинроқмиз.
— Ўзбекистон — Эрон учрашувида Сардор Озмун билан бир-бирингизни рус тилида мазах қилганингизни эшитгандим.
Ҳа, шундай бўлганди. У бироз мендан ёмонроқ гапиради. Италияда эса «Аталанта» билан ўйнаган вақтимизда Миранчук ва Малиновский билан гаплашиб турамиз. Улар ростдан ҳам дўст.
— «Ростов»даги жамоадошларингиз билан гаплашиб турасизми?
Ҳа, Карпин билан жуда кўп гаплашаман. Бу йил қишни у билан Дубайда ўтказдик. Баъзида жамоадошларим билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турамиз. Охирги марта Песьяков билан суҳбатлашдим. Ҳол-аҳвол сўрашдик, ҳаммага саломимни етказишини айтдим», — дея Шомуродовнинг сўзларини келтирмоқда «Спорт-Экспресс».