04.04.2022 17:17
4374
Мбаппе: «Месси ва Неймар – жаҳоннинг энг яхши икки ўйинчиси. Леодан кўп нарсани ўргандим»

«ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе ҳужумдаги шериклари Лионель Месси ва Неймар ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Месси билан бирга ўйнаш жуда осон. Мен жаҳоннинг энг буюк ўйинчилари билан бирга тўп суришни исташим ҳақида доим гапирганман, Месси ва Неймар эса жаҳоннинг энг яхши икки ўйинчиларидан. Улар билан бирга ўйнаш осон. Бугун Лео ҳам гол урди, Неймар дублга эришди. Дубль ва ассистлар қайд этганимдан бахтиёрман.

Бундай ўйинчилар билан бир жамоада тўп суриш катта шараф. Мессининг ёнида ҳар куни машғулот ўтказиб, кўп нарсани ўргандим ва ундан ниманидир ўзлаштиришда давом этяпман. Лео уникал ўйинчи. У билан бирга ўйнаётганимнинг ўзи – менинг омадим», - дейди франциялик форвард.

Аввалроқ, Мбаппе парижликлар сафида Месси ва Неймар соясида қолишни истамаётгани учун ёзда эркин агент сифатида Мадридга кўчиб ўтишга қарор қилиб бўлгани ҳақида хабар қилинганди.  

Маълумот учун, Килиан жорий мавсум Франция чемпионатида 27 ўйинда 17та голга муаллифлик қилган. ЕЧЛда эса 8 баҳсда 6та гол киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар