03.04.2022 18:20
6231
«Навбаҳор» билан ўйиндаги воқеа сабабли «Пахтакор» фан-клуби етакчисига чора кўрилди

Суперлига 4-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Навбаҳор» (1:0) беллашувида майдон четидаги тўпни тепиб юборгани сабабли «Пахтакор» мухлисига жазо берилди, дея хабар бермоқда Тошкент клуби матбуот хизмати.

«Пахтакор» мухлислар клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров майдон четида турган тўпни тепиб юборгани юзасидан клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унга кўра, ушбу мухлис «Пахтакор»нинг Суперлигадаги икки ўйинида стадионга киритилмайди ва 5 миллион сўм миқдорида жарима тўлайди. Ушбу жазо чораси келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланмаслиги учун ёрдам беради деб умид қиламиз. 

«Пахтакор» футбол клуби ҳамиша стадионда тартиб сақланиши тарафдори ва бундай вазиятларда клуб томонидан биринчи навбатда чора кўришга интилади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, фан-клуб етакчисининг ушбу ҳаракатидан сўнг ўйин якунлангач, «Навбаҳор» дарвозабони Ўткир Юсупов ва унинг ўртасида келишмовчилик юз бериб, вазиятга клубларнинг аксарият бошқа аъзолари ҳам аралашишди. 

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси «Пахтакор» - «Навбаҳор» (1:0) ўйинидан кейинги келишмовчилик юзасидан терговга қадар иш олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди.

ЎФА тартиб-интизом қўмитаси «Навбаҳор» дарвозабони Ўткир Юсупов ва «Пахтакор» мухлислар етакчисига нисбатан жазо чораларини эълон қилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар