03.04.2022 22:57
13983
А Серия. «Рома» «Сампдория»ни мағлуб этди, Шомуродов Абраҳам ўрнига майдонга тушди

Италия А Серияси 31-тури доирасида «Рома» сафарда «Сампдория»га қарши саф тортди.

Генуядаги учрашувнинг 27-дақиқасида Генрих Мхитарян томонидан киритилган ягона гол Рим клубига сафарда муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Ушбу баҳсда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 81-дақиқада Тэмми Абраҳамнинг ўрнига захирадан майдонга тушди. 

Шу тариқа, «Рома» ғалабага эришиб, очколари сонини 54тага етказиб, 5-ўринга қайтди. «Сампдория» ҳисобида 29 очко бор ва улар 16-ўринда боришмоқда.

А Серия. 31-тур
Сампдория – Рома 0:1

Гол: 0:1 – 27 Мхитарян.
Сампдория – Аудеро, Берешиньски, Колли, Феррари, Мурру (Ауджелло, 60), Йосида, Ринкон (Роналду Виейра, 60), Кандрева, Сенси (Куальярелла, 46), Торсбю (Тримболи, 73), Собири, Капуто.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (Винья, 81), Бове, Мхитарян, Сержиу Оливейра, Кристанте, Пеллегрини (Кумбула, 90), Абраҳам (Элдор Шомуродов, 81).
Огоҳлантиришлар: Рожер (9), Берешиньски (46), Сержиу Оливейра (48), Сабири (71), Пеллегрини (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар