ЖЧ-2022 Осиё саралаши 3-саралаш босқич сўнгги тури доирасидаги охирги икки ўйин ҳам якунига етди.
10-тур доирасида Саудия Арабистони мухлислари қаршисида Австралияни мағлуб этди. Салим Ад-Довсарининг пенальтидан киритган ягона голи навбатдаги уч очкони келтирди – 1:0.
Уммон эса расмиятчилик учун ўтказилган баҳсда Хитойдан устун келди – 2:0.
Шу тариқа, Саудия Арабистони гуруҳ босқичини 23 очко билан 1-ўринда якунлади. Вьетнам билан баҳсда очко йўқотган (1:1) Япония эса 22 очко билан ЖЧ-2022га 2-ўринда йўлланма олди. Австралия 15 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, Уммон саралашни 14 очко билан 4-ўринда тугатди.
Эслатиб ўтамиз, Осиёда мезбон Қатардан ташқари, Эрон, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони ЖЧ-2022га йўлланма олган бўлса, плей-офф баҳсида Австралия ва БАА тўқнаш келиб, ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф ўйинида иштирок этади.
ЖЧ-2022 саралаши.
В гуруҳи. 10-тур
29 март (якшанба)
Саудия Арабистони – Австралия 1:0
Гол: Салим Ад-Довсари 65, пен.
Уммон – Хитой – 2:0
Голлар: Ал-Алави 12, Абдулла Фаваз 74.
В гуруҳи якуний ҳолати: