28.03.2022 07:39
7538
Теглар
ЖЧ-2022 саралаши. Канада ўз тарихида 2-бор мундиалга чиқди. АҚШ, Мексика ва Коста-Рикада ҳам ғалаба, Пулишичда ҳет-трик

Шимолий ва Марказий Америка минтақасида 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Пешқадам Канада Ямайка дарвозасига жавобсиз 4та гол уриб, ўз тарихида 2-бор ЖЧга йўлланма қўлга киритди. Жамоа бундан 36 йил аввал — 1986 йили мундиалда қатнашган. 

АҚШ ўз майдонида Панамани тор-мор этди, Пулишич ҳет-трикка эришди. Мексика ва Коста-Рика сафарда ғалаба қозонишди. 

Сўнгги тур олдидан қолган 2,5 йўлланма учун АҚШ, Мексика ва Коста-Рика даъвогар бўлиб турибди. 

ЖЧ-2022 саралаши. КОНКАКАФ
13-тур. 27 март
Канада — Ямайка 4:0

Голлар: Ларин (13), Бушанан (44), Ҳойлетт (83), Мариаппа (88, автогол). 

АҚШ — Панама 5:1
Голлар: Пулишич (17 пенальти, 45+4 пенальти, 65), Арииола (23), Феррейра (27) — Годой (86). 

Ҳондурас — Мексика 0:1
Гол: Альварес (70). 

Сальвадор — Коста-Рика 1:2
Голлар: Гил (31) — Контрерас (30), Кэмпбелл (45+1).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар