28.03.2022 17:17
2603
Месси ва Неймар ЖЧ-2022 саралаш босқич рамзий жамоасидан жой олди

КОНМЕБОЛ расмий сайти ЖЧ-2022 Жанубий Америка саралаш босқичи рамзий жамоасини эълон қилди.

Унга кўра, рамзий жамоадан энг кўп футболчи Бразилия ва Аргентина миллий жамоасидан ўрин олган – 3 нафардан. Айнан ушбу жамоалар Қатардаги мундиалга муддатдан аввал йўлланма олган.

ЖЧ-2022 Жанубий Америка саралаш босқичи:

Дарвозабон: Алиссон (Бразилия)

Ҳимоячилар: Фабра (Колумбия), Бальбуэна (Парагвай), Тиаго Силва (Бразилия), Араухо (Уругвай);

Яримҳимоячилар: Диас (Колумбия), Вальверде (Уругвай), Де Пауль, Ди Мария (иккиси ҳам – Аргентина);

Ҳужумчилар: Неймар (Бразилия), Месси (Аргентина).

Маълумот учун, Месси саралаш босқичидаги 15 ўйинда 7та голга муаллифлик қилган бўлса, Неймар 11 баҳсда 8та голга муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Лотин Америкасидан Бразилия, Аргентина, Эквадор ва Уругвай тўғридан-тўғри йўлланма олишди. Перу, Колумбия, Чили эса 5-ўринни эгаллаб қитъалараро плей-офф баҳсида иштирок этиш имкониятига эга. Сўнгги тур 29 март куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар