25.03.2022 15:13
9083
Неймар Каземирога қарата: «0:4 ҳисобида ютқазсанг ҳам, сени миллий жамоага чақиришди»

«ПСЖ» футболчиси Неймар Бразилия миллий жамоаси йиғини вақтида «Реал»да тўп тепувчи ҳамюрти Каземиронинг устидан кулган. «Mundo Deportivo» нашри футболчилар ўртасида бўлиб ўтган кичик суҳбатни эълон қилди. 

Неймар: «0:4 ҳисобидан сўнг кайфиятинг қалай?»

Каземиро: «Биз ҳозир миллий жамоа йиғинидамиз, мендан бу ўйин ҳақида сўрама». 

Неймар: «Жамоанг 0:4 ҳисобида ютқазди, сен эса барибир миллий жамоадасан». 

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2013 — 2017 йиллар мобайнида «Барса» шарафини ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар