24.03.2022 13:26
18319
«Рома» ҳужумчисини 120 млн евро эвазига сотишга тайёр

«Рома» ҳужумчи Тэмми Абраҳамни сотишга тайёр. 

«Daily Mail» нашрининг хабар беришича, римликлар англиялик ҳужумчини 120 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Унга «Манчестер Юнайтед»дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Аммо бу нарх «қизил иблислар» раҳбариятига ёқмаслиги аниқ. 

Шунингдек, «Манчестер Сити» ҳам унга Эрлинг Ҳоланднинг захира варианти сифатида қарамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчининг собиқ клуби уни 2023 йилда 80 млн еврога харид қилиш ҳуқуқига эга. 

Маълумот учун, Абраҳам жорий мавсум барча мусобақаларда 40та учрашув ўтказиб, 23та гол ва 4та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар