23.03.2022 19:35
7280
Араухо ва Гави «Барселона»нинг янги шартнома масаласидаги таклифини рад этди

«Барселона» футболчилари Гави ва Рональд Араухо клуб томонидан таклиф этилган шартномани рад этишди. 

Каталонияликлар раҳбарияти 2023 йилда шартномаси якунига етувчи ушбу икки футболчи билан шартномани узайтиришни истамоқда. «Marca»нинг ёзишича иккала футболчи ҳам жамоанинг янги шартнома борасидаги сўнгги таклифини рад этган. 

Шартномадаги молиявий шартлар уларни қониқтирмаяпти. Маълум бўлишича, бу «кўк-анорранглилар»нинг учинчи таклифи бўлган. 

Маълумот учун, «Барса» кейинги учрашувни 4 апрел санасида, Ла Лига доирасида «Севилья»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар