22.03.2022 20:48
3449
Шомуродов миллий жамоа йиғинига қўшилди (фоторепортаж)

Ўзбекистон миллий жамоасининг март ойидаги йиғини давом этмоқда. 

Бугун, 22 март санасида Тошкентдаги «Локомотив» стадионида иккинчи кунги машғулотлар бўлиб ўтди. Бугундан Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов йиғинга қўшилди. 

Машғулот аввалида Сречко Катанец футболчиларга бугун асосий эътиборни Наврўз кубоги яримфиналидаги рақиб Қирғизистонга қарши ўйинга қаратишларини ва ушбу беллашув учун майдондаги ишланмаларни машқ қилиш лозимлигини тушунтирди. Словениялик мутахассис рақиб жиддий экани ва уларга қарши ўйинга бор эътиборни қаратиш лозимлигини таъкидлади. 

Футболчилар қисқа жисмоний машғулотлардан сўнг, тўп билан машқларни бошлашди. 

Қуйида миллий жамоанинг иккинчи кунги машғулотларидан фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Суратлар муаллифи — Абдулбасит Валихонов

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар