22.03.2022 19:24
5165
«Неймар ўз устида ишламай қўйди, машғулотда ҳам аянчли аҳволда келмоқда». Журналист «ПСЖ»даги вазият учун бразилияликни кескин танқид қилди

Франциялик журналист Даниэль Риоло жамоа юлдузи Неймар «ПСЖ»даги ички муҳитни бузмоқда, деб ҳисоблайди. Айниқса, Мадриддаги мағлубиятдан кейин бразилияликнинг жамоадаги ишига бўлган муносабати кескин ўзгарган.

«Неймар деярли машқ қилмаяпти, ўз устида ишламай ҳам қўйган. У машғулотларга ҳам аянчли ҳолатда, деярли мастлик ёқасида келмоқда. У бу иши билан жамоага қасди бордек кўринмоқда. Клуб ва жамоа ичидаги вазият ўртасида катта жарлик пайдо бўлган. 

«ПСЖ» мухлислари Неймарнинг чиқишлари ва унинг ҳақида Netflix’да берилаётган ҳужжатли фильмга тупуриб қўйган. Улар Неймарни қўйиб юбориш тарафдори. Футболчи жамоанинг ички ҳолатига ҳам зарар етказмоқда. Уни қўйиб юбориш керак, акс ҳолда Неймар «ПСЖ»ни батамом синдиради.

«ПСЖ» – ортиқ клуб эмас. Жамоада мураббийнинг ўрни йўқ, клуб президенти ҳам ҳеч нарса демаяпти. Бунақа мағлубиятлардан кейин раҳбарият томонидан кескин акс-садо сезилиши шарт эди. Бироқ на Леонардо, на Ал-Ҳилайфи гапирди. Шармандали ҳолат», - дея журналист Риолонинг сўзларини келтирган RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» сафардаги сўнгги ўйинида кетма-кет «Ницца» (0:1), «Реал» (1:3) ва «Монако»га (0:3) мағлубиятга учради.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар