21.03.2022 02:59
22253
Теглар
Ла Лига. «Барселона» Мадридда «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, «Эль-Класико»даги ғалабасиз сериясига чек қўйди

Испания Ла Лигасида нафақат тур, балки мавсумнинг энг муҳим тўқнашуви «Эль-Класико» бўлиб ўтди.

«Сантьяго Бернабеу»да ўтган «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги тўқнашув кутилмаган натижа билан якунланди. Пешқадам Мадрид клуби мухлислари қаршисида Каталония жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Учрашувдан аввал мезбонлар сафидаги асосий йўқотиш Карим Бенземанинг жароҳатидан тикланишга улгурмагани бўлса, меҳмонлар сафида Фати, Депай сингари ҳужумчилар майдонга тушмаслиги аниқ эди.

Шунга қарамай, Хави қишки трансфер ойнасида «Арсенал»дан текинга таклиф этилган Пьер-Эмерик Обамеянг Мадридда катта саҳнага чиқди. 29-дақиқада Усмон Дембеленинг узатмасини габонлик форвард голга айлантириб, «Бернабеу»ни сукунатга чўмдирди – 1:0.

Орадан 10 дақиқа ўтмай яна ўша Дембеленинг узатган тўпини бу сафар Араухо бош билан Куртуа дарвозасига жойлаб қўйди – 2:0. 

Танаффусдан кейин иккинчи бўлимни Карло Анчелотти шогирдлари ҳужумкор бошлаши кутилганди. Аммо аксинча бўлди – 47-дақиқада Обамеянг томонидан етказилган ассистни Ферран Торрес голга айлантириб, фарқни йириклаштирди – 3:0.

Тўрт дақиқа ўтиб эса яна ўша Обамеянг ўйин қаҳрамонига айланди. Куртуа билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган Пьер-Эмерик Куртуага имкон қолдирмади – 4:0.

Шу тариқа, Хави «Барса» бош мураббийи сифатидаги «Бернабеу»даги илк ташрифида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Каталония клубининг «Эль-Класико»даги 6 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйди. «Барса» 54 очко ва бир ўйин захираси билан 3-ўринда қолган бўлса, «Реал» 66 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

Ла Лига. 29-тур
Реал Мадрид – Барселона 0:4
Голлар:
0:1 – 29 Обамеянг, 0:2 – 38 Араухо, 0:3 – 47 Ферран Торрес, 0:4 – 51 Обамеянг.
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Мариано Диас, 46), Алаба, Милитао, Начо (Васкес, 63), Модрич, Кроос (Камавинга, 46), Каземиро, Вальверде, Родриго (Асенсио, 63), Винисиус Жуниор.
Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия, Альба (Дани Алвес, 86), Бускетс, де Йонг (Гави, 71), Педри (Нико Гонсалес, 86), Обамеянг (Депай, 71), Дембеле (Траоре, 80), Ферран Торрес. 
Огоҳлантиришлар: Кроос (22), де Йонг (26), Бускетс (31), Модрич (63), Альба (74).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар