20.03.2022 16:48
1590
Канн Левандовски, Нойер ва Мюллернинг шартномаси ҳақида: «Уларнинг «Бавария»ни тарк этиши учун сабаб кўрмаяпман» 

«Бавария» клуби бошқаруви раиси Оливер Канн жамоа етакчилари Роберт Левандовски, Мануэл Нойер ва Томас Мюллернинг шартномаси борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

«Бу футболчиларимизнинг «Бавария»ни тарк этиши учун сабаб кўрмаяпман. Левандовски, Нойер ва Мюллер билан ҳали яна бир йил давом этадиган амалдаги келишувимиз мавжуд. Шундай экан, саросималикка ҳожат йўқ. Аввал ҳам айтгандим, биз албатта музокара ўтказамиз. Уларни таркибда қолиши – биз учун муҳим», - дея Каннинг сўзларини келтирган ZDF.de.

Аввалроқ, Мюнхен клуби 33 ёшли ҳужумчиси, 32 ёшли яримҳимоячиси ва 35 ёшли дарвозабони билан 2023 йил ёзида хайрлашишга тараддуд кўраётгани ҳақида хабар қилинган эди. Левандовскининг ўзи эса «Реал»да тўп суришни истаётгани, бу ўтиш амалга ошмаса «Атлетико»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар