19.03.2022 18:14
1964
РПЛ. Иброҳимхалил Йўлдошевнинг голи «Нижний Новгород»га «Спартак» билан ўйинда дуранг келтирди 

Россия Премьер-лигаси 22-тури доирасида «Нижний Новгород» жамоаси ўз майдонида «Спартак»га қарши саф тортди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Мартинс Перейра москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, бир дақиқа ўтар-ўтмас мезбонлар сафидаги ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев бош билан йўллаган зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Бу гол Александр Кержаков мураббийлигидаги мезбонларга бир очко келтирди.

Натижада, «Спартак» 27 очко билан 9-ўринда бораётган бўлса, 11-ўриндаги «Нижний Новгород» ҳисобида 24 очко мавжуд. 

РПЛ. 22-тур
Нижний Новгород – Спартак 1:1
Голлар: 0:1 – 72 Мартинс Перейра, 1:1 – 73 Йўлдошев.
Нижний Новгород – Нигматуллин, Гоцук, Масоэро, Каккоев (Кечкеш, 62), Йўлдошев, Калинский, Шарипов, Кравцов, Стоцкий (Александров, 87), Сулейманов (Горбунов, 70), Эннин.
Спартак – Селихов, Жикия, Жиго, Литвинов (Соболев, 87), Айртон (Мозес, 46), Хлусевич, Зобнин (Умяров, 65), Мартинс Перейра, Промес, Бакаев (Игнатов, 65), Николсон.
Огоҳлантиришлар: Эннин (43), Сулейманов (56), Стоцкий (75), Мартинс Перейра (83), Кравцов (88), Игнатов (90), Нигматуллин (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар