19.03.2022 13:33
8390
«Ньюкасл» Неймар трансфери учун курашга қўшилди

«ПСЖ» футболчиси Неймар фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 

«Fichajes» нашрининг хабар беришича, «Ньюкасл» 30 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчоракфиналидаги мағлубиятдан сўнг, парижликлар раҳбарияти Неймарни трансферга қўйишга қарор қилган. Ўз навбатида, бразилиялик юлдузнинг ўзи ҳам француз клубини тарк этишга тайёр. 

«ПСЖ» ўз футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда. Аммо унга харидор клубларнинг ҳеч бири ушбу суммани тўлашга қодир эмас. Биргина «Ньюкасл» ушбу шартлар асосида музокараларга киришга тайёр. 

Аввалроқ, «ПСЖ» вингерни собиқ клуби «Барселона»га таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар чиққанди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар