19.03.2022 21:50
2046
А Серия. «Наполи» «Удинезе» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадам «Милан»га етиб олди

Италия А Серияси 30-тури доирасидаги Неаполда ўтган баҳс якунига етди.

Скудетто учун кураш олиб бораётган «Наполи» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилиб, ғалабага эришди. Дастлаб Деулофеунинг голидан сўнг меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлишса, иккинчи бўлимда Осимхеннинг дубли «Наполи»га иродали ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Наполи» очколари сонини 63тага етказиб, фақатгина тўплар нисбатига кўра пешқадам «Милан»дан кейин 2-ўринда бормоқда. «Удинезе» эса 30 очко билан 14-поғонадан ўрин олган.

А Серия. 30-тур
Наполи – Удинезе 2:1

Голлар: 0:1 – 22 Деулофеу, 1:1 – 52 Осимхен, 2:1 – 63 Осимхен.
Наполи – Оспина, Ди Лоренцо (Дзаноли, 78), Кулибали, Ррахмани, Мариу Руй, Лоботка, Фабиан Руис (Мертенс, 46), Замбо-Ангисса, Инсинье (Элмаз, 88), Политано (Зелиньски, 70), Осимхен.
Удинезе – Сильвестри, Молина (Соппи, 76), Зегелар, Мари, Родриго Бекао, Удоджи, Перейра (Яяло, 88), Уолас, Макенго (Самарджич, 76), Деулофеу, Бету (Пуссетто, 68).
Четлатиш: Мари (82).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар